"Пахтакор"га ғалаба келтирган гол муаллифи "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Биз ўтган йили ҳам бу ерда қийин ўйин ўтказгандик. Ўшанда дуранг қайд этилганди, мен пенальтидан гол ура олмагандим. Бу сафар эса рақиб гол уришига кутилмаганда ёрдам бериб юбордим. Ўша лаҳзада ичимда қайғу сездим, жамоага кетма-кет иккинчи йил шу ерда панд бераётганим ҳақида ўйладим. Яратганга шукр, барчасини ўзгартира олдик. Яхшибоев охирги икки беллашувда захирадан тушиб, голлари билан бизга ёрдам бермоқда. Ҳаво иссиқ бўлди, рақиб яхши ҳаракатланди, лекин жамоадошларим билан ҳамжиҳатликда ўйинни фойдамизга ҳал қилдик.
Жасур ҳисобни тенглаштирган пайт ғалаба учун имкон борлиги тўғрисида ўйладим. Янада кўпроқ югуриб, тўпни қабул қилишга уриндим. Якунда бу самара берганидан хурсандман.