"Пахтакор" бош мураббийи Навоийдаги ўйин хусусида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ўйинни жуда ҳам секин бошладик. Рақиб кўпроқ тўпни назорат қилишга интилди. Биз мана шундай голни кутгандик. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар бир неча имконият бўлди, дарвозабонимиз қутқарди. Охирги 15 дақиқада ўйинга қайтдик. Бу чиройли ғалаба бўлди. "Қизилқум"га кейинги учрашувда омад тилайман.
Биз агрессив ўйнамадик, ўтказилган голни ўзимиз олиб келдик. Навоийда ўйнаш доим оғир. Ўтган мавсумда бу ерда дуранг ўйнагандик. Майдон энг яхшиларидан бири, стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Футбол кўриш учун келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг севимли жамоаси ғалаба қозона олмаган бўлса ҳам, яхши футбол томоша қилишди.