17-турда таъқибчисини мағлубиятга учратган "Пахтакор" ёшлари пешқадамликни мустаҳкамлашди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ҳимояда деярли хатоларга йўл қўймади. Шу сабабли голли вазиятлар унчалик кўп кузатилмади.
Танаффусдан сўнг ташаббусни қўлга олган ёшларимиз кетма-кет хавфли вазиятларни содир этишди. Шундай ҳужумлардан бирини 65-дақиқада Маҳмудҳожиев самарали якунлади. У жарима майдони ичида ҳимоячиларни чалғитиб, дарвозага аниқ зарба беришни уддалади - 0:1.
Голдан кейин бир неча бор қарши ҳужумлар уюштирган жамоамиз 90-дақиқада орадаги фарқни оширди. Захирадан туширилган Муҳаммад Йўлдошев ўйинга якуний нуқтани қўйди. 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Пахтакор" "Қизилқум"дан 5 очкога ўзиб кетди.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0)
17 июль. Навоий. "Кимёгар" стадиони.
Ҳакам: Равшан Ражабов (Бухоро).
"Қизилқум": Макосин, Ярашев, Жаҳонов, Абдукаримов (Кенжаев, 66), Қосимов (Маҳмудов, 46), Бегишев, Раззоқов (Норов, 81), Фазлиддинов, Одилов (Фахриев, 69), Ҳусанов (Файзиев, 57), Ф.Жўраев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Рамазонов, 82), Азмиддинов, Эркинов (Ш.Жўраев, 90+2), Салимов, Маҳмудҳожиев (Одилов, 87), Собиржонов (М.Йўлдошев, 84), Йўлдошев, Иброҳимов, Мухторов, Аҳмадов (Иминов, 68).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 65 - 0:1. М.Йўлдошев, 90 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Мухторов, 47. Иброҳимов, 51. Ярашев, 51. И.Йўлдошев, 60.
Четлатишлар: Иброҳимов, 58. Ярашев, 58.