"Пахтакор" ҳужумчиси "Қизилқум" билан учрашув арафасида фикрларини билдириб ўтди.
- Жамоага мослашиш ажойиб кечмоқда. Ўзимга таниш муҳитдаман. Мураббий ва ўйинчилар қандай ҳаракат қилишимни яхши билишади.
АГМК билан беллашув биз учун қийин кечди. Бу жамоага гол уриш қийин. Менда бир имконият бўлганди, аммо гол ура олмади.
"Қизилқум" билан ўйинга тайёргарлик одатий тарзда кетмоқда. Масъулиятни англаган ҳолда тайёрланяпмиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бошқа мақсадимиз йўқ.