Клуб янгиликлари

Навбатдаги учрашувга тайёргарлик бошланди

Клуб янгиликлари


АГМК билан учрашувдан кейин бир кун дам олган жамоа бугун навбатдаги ўйинга ҳозирликни бошлаб юборди.

 

Шанба куни машғулот "Жар" стадионида ўтказилди. Футболчилар бир ярим соатга яқин вақт мобайнида тикланиш машқларини бажариб, кейин тўп билан ишлашди. Асосий таркибда охирги беллашувда майдонга тушган футболчилар жараённи эрта якунлашди. «Қизилқум» билан учрашувга жамоамиз таркибида дисквалификация ва жароҳат билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.