Клуб янгиликлари

Олмалиқда қийин ғалаба

Клуб янгиликлари

14-тур учрашувида "Пахтакор" АГМКни Жасур Яхшибоевнинг голи эвазига мағлубиятга учратди.

Беллашувда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. Биринчи бўлимда Безерра, Машарипов, Аҳмедов, Гонсалвеш ва Чераннинг хавфли уринишлари мезбонлар ҳимоячилари ҳамда дарвозабон Матяш томонидан бартараф этилди. Баъзи ҳолатларда зарба беришда футболчиларимиз кеч қолишди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ўйинчиси Музаффаров иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди. Шундан кейин тўлиғича устунлик қилган "Пахтакор" кетма-кет уюштирган ҳужумлардан баҳс якунида самара чиқарди. Захирадан туширилган Яхшибоев жарима майдонида бир ҳимоячини алда ўтиб, узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 0:1.

Кичик ҳисобдаги ғалаба "Шерлар"нинг ишонч билан пешқадамлик қилишда давом этишини таъминлади.

АГМК - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
12 июль. Олмалиқ. 4425 томошабин
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Т.Галеев, А.Сидоров, А.Раҳимов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: А.Давиденко.
АГМК: Матяш, Ҳожиакбаров (Абдуллаев, 89), Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Тўраев (Пиримов, 83), Бубанья, Трифунович, Жокич, Гусейнов, Жамшид Ҳасанов (Ғуломов, 68), Саматов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Искандеров, 64), Раҳматуллаев, Машарипов, Черан, Безерра (Яхшибоев, 76), Гонсалвеш (Сергеев, 70).
Гол: Яхшибоев, 85 - 0:1.
Огоҳлантириш: Музаффаров, 26.
Четлатиш: Музаффаров, 52.