"Пахтакор" ёшлар жамоаси 14-тур учрашувида АГМКдан сафарда 3:1 ҳисобида устун келишди.
Ўйинда ташаббусга эга бўлган ёш футболчиларимиз буни натижада ҳам акс эттиришди. 14-дақиқада ҳисоб Эркинов томонидан очилди. Бўлим ўрталарида эса Маҳмудҳожиев ўзининг аниқ зарбаси билан орадаги фарқни катталаштирди. Танаффусга жамоалар шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда Алижонов пенальтидан гол уриб, натижанинг йирик кўриниш олишини таъминлади. Бунга мезбонлар ҳам 11 метрлик зарбасидан киритилган тўп билан жавоб беришди. 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ёшларимиз 16 беллашувда 35 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишда давом этишмоқда.
АГМК - "Пахтакор" - 1:3 (0:2)
11 июль. Олмалиқ. "Металлург" стадиони.
АГМК: Зиёвиддинов, Бегимов, Жалолов, Имомов, Раҳматуллаев, Умаров, Бердиқулов, Аблаев, Иноятов, Жумабоев, Қиличев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Азмиддинов, Салимов, Эркинов (Эргашев, 80), Иминов (Рамазонов, 80), Маҳмудҳожиев (Мухторов, 81), Собиржонов (Йўлдошев, 85), Асқаров (Талхатов, 81), Г.Аҳмедов, Иброҳимов (Алижонов, 46), Абдураҳмонов.
Голлар: Эркинов, 14 - 0:1. Маҳмудҳожиев, 32 - 0:2. Алижонов, 74-пен - 0:3. Имомов, 84-пен - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Салимов, 45+1. Г.Аҳмедов, 61. Асқаров, 75
Четлатиш: Г.Аҳмедов, 79.