Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мухлислар ташрифини ошириш устида ишлашда давом этади

Клуб янгиликлари

Жорий мавсумда "Пахтакор"нинг уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи сезиларли даражада ортди.

"Бухоро" билан якшанба куни ўтказилган беллашувни стадиондан томоша қилиш учун 7557 нафар мухлис келгани эътиборга молик. Иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли Суперлигадаги барча стадионларда мухлислар ташрифи камайди. Бу борада энг яхши натижа "Пахтакор" стадионида кузатилди.

"Пахтакор" уй ўйинларига ўртача ташриф ушбу мавсум 14789 нафар ишқибозни ташкил қилмоқда. Ўтган йили эса бу миқдор 4207 нафардан иборат бўлганди. Бу борада ўсиш ҳозирча 3,5 бараварга етган (ўтган йилга нисбатан 351 фоиз кўпроқ).

"Пахтакор" футбол клуби мухлисларга стадионда кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида ишлашда давом этади. Келаси уй учрашувларида ишқибозлар учун шароитларни яхшилашга янада интиламиз. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда навбатдаги муҳим ўйинларда ҳам "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз. Стадионга келинг ва "Шерлар"ни олға бошланг! Биз ҳамиша сиз биланмиз!

2018 йилги уй ўйинларида мухлислар ташрифи
"Пахтакор" - "Сўғдиёна"  15026
"Пахтакор" – АГМК  12852
"Пахтакор" - "Нефтчи"  12278
"Пахтакор" - "Қизилқум" 10241
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 17465
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 16690
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 23456
"Пахтакор" - "Бухоро"  7557