Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви танаффус пайтида чорак финалга қуръа ташланди. Унга кўра, "Пахтакор" ярим финал йўлланмаси учун "Локомотив"га қарши ўз майдонида ўйнайди. Беллашув 17-18 сентябрь кунларидан бирида ўтказилиши маълум қилинди.