"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Бухоро" билан кечган беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Учрашув қийин кечишини билардик. Биринчи даврада сафарда "Бухоро"га имкониятни бой бергандик. Ўшанда кўплаб вазиятларни кўкка совургандик. Пенальтидан гол ура олмагандик. Бу сафар эса пенальтидан фойдаланмаганимиз кайфиятга таъсир кўрсатмади. Ўйин устунлигимиз остида кечди. Натижа беллашувга мос бўлди деб ўйлайман.
Бундай ҳавода ўйнаш осон бўлмади. Биринчи бўлимда бу яққол сезилди, аммо ғалаба учун бор кучимизни бердик.