"Пахтакор" бош мураббийи учрашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Танаффусдан кейин бошлаш ҳамиша қийин. Бир ойча расмий ўйинда майдонга тушмадик. Яна аввалги суръатга қайтишимиз талаб этилади. Иссиқда футбол ўйнаш қийин, футболчилар юқори тезликда ҳаракат қилмайди. Биз учрашувда назоратни қўлга олдик. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланиб, ўйинни тугатиш имкониятига эга эдик. Аммо "Бухоро" ҳам яхши жамоа, улар ҳимояда кам хато қилишади.
Ғалабани яхши старт деб ҳисоблайман. Олдимизда тиғиз тақвим турибди. Таркибни яхши кучайтардик, бу бизга ротацияни амалга оширишга имкон беради. Ҳали қийин рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. Ҳеч бир учрашувни енгил кечади деб бўлмайди.