25-турда жамоамиз Фарғонада имкониятни бой берди.
Учрашувда устунликка эришган футболчиларимиз бундан самара чиқара олишмади. Аксинча, мезбонларнинг икки хавфли ҳужумидан бири гол билан якунланди. 18-дақиқада Саидов оширган тўпни Ҳакимов яқин масофадан дарвозага йўллади. Бироқ Саидов тўпни қабул қилишидан аввал яққол ўйиндан ташқари ҳолатда турганини навоийлик ён ҳакам Обид Жумаев кўрмади. У негадир майдон марказига яқинроқ ҳудудда турганди. Боз устига, 44-дақиқада Ильгиз Танташев Искандеровга нисбатан қоида бузилган вазиятда ўйинни тўхтатмади. Кейин Жамшид унга эътирозларини билдиргани учун рефери уни майдондан четлатди.
Иккинчи бўлимда ташаббусни сақлаб турган бўлишига қарамай, "Пахтакор" имкониятлардан фойдалана олмади. Шу тариқа Фарғонада кичик ҳисобда имконият бой берилди.
"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (1:0)
15 октябрь. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 2972 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев - 8,2. Ҳ.Шодмонов - 8,5. О.Жумаев - 4.
Назоратчи: С.Эрматов.
"Нефтчи": Юсупов, Эрматов, Меҳмонов, Пўлатов, Саматов, Қодиров, Расулов, Раҳмонов (Ёқубов, 63), Саидов (Бобожонов, 76), Павленко (Холматов, 90), Ш.Ҳакимов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Исматуллаев, Отахонов (Г.Аҳмедов, 83), Соҳибов, А.Аҳмедов, Искандеров, Болтабоев (Сидоров, 78), Машарипов, Ж.Ҳакимов (Толипов, 46).
Гол: Ш.Ҳакимов, 18 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Соҳибов, 27. Искандеров, 44. Ш.Ҳакимов, 45+3. Саидов, 48. Толипов, 57. Эрматов, 63. Исматуллаев, 90+3.
Четлатиш: Искандеров, 45.