"Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи биринчи давра якунлари хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи даврани қониқарли баҳолаймиз. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган, аммо омадсиз тугаган учрашувлар ҳам бўлди. Иккинчи даврада ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз.
Жамоа айни пайтда таътилда. 2 июлдан йиғин бошланади. Эртаси куни тиббий кўрикдан ўтамиз. Йигирма кун давомида Тошкентда жисмоний имкониятларни яхшилаш устида ишлаймиз. Кейин тўп билан машқ қилишга ўтамиз.
Таркибни кучайтиришга умид қиляпмиз. Жамоага фойда ва натижа келтира оладиган ўйинчиларни топишни истаймиз. Ҳужумни кучайтиришимиз зарур, ҳимояда ҳам яна вариантлар лозим. Бир қатор ўйинчиларни кўздан кечиряпмиз ва омадли трансферлар амалга оширишни кўзлаяпмиз.