Олий лиганинг 25-турида ишқибозлар чемпионатимиздаги энг кескин қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Бу жамоалар олий лига ташкил этилганидан бошлаб уни тарк этмаган уч клубнинг иккиси саналади. Улар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша ўзига хос принципиал тўқнашувга айланиб келган. "Пахтакор" тўлиқ таркиб билан тайёргарликни чоршанба кунидан бошлади. Терма жамоага чақирилган 7 нафар футболчи кечадан машғулотларга қўшилди.
Учрашувни жамоамиз ҳимоячилари Даврон Ҳошимов ва Аднан Ораховац дисквалификация сабабли ўтказиб юборишади.
Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 49 бор тўқнаш келишган. 23 учрашувда "Пахтакор", 19 баҳсда "Нефтчи" ғолиб чиққан. 7 ўйин дуранг билан тугаган. Жамоамиз 81, фарғоналиклар 65 тўп киритишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 14тасида мезбонлар устун келган бўлса, 5 мартадан дуранг ва жамоамизнинг муваффақияти кузатилган.
Ўйин расмийлари
Баҳсда Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у "Насаф" билан баҳсни бошқарган ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланганди.
"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Обид Жумаев (Навоий), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.
Ёшлар таркиблари учрашуви 14 октябрь, жума куни 15:00да Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида бошланади. Асосий жамоалар ўйини эса Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида 16:00да старт олади.