"Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш бугун 27 ёшни қарши олди.
Фаолиятини Европанинг турли клубларида ўтказган Исмоил жамоамиз сафига қишда келиб қўшилди ва айни пайтда асосий таркибидан муқим ўрин олишга эришди. Мавсумнинг биринчи қисмида 7 тўп киритиб, чемпионат тўпурари бўлиб турибди.
Гонсалвешни туғилган куни билан табриклаб, унинг келгуси фаолияти ва ҳаётида янги ютуқлар тилаб қоламиз. Жамоамиз билан янги муваффақиятларга эришишига тилакдошмиз.
Туғилган кун билан, Исмоил!