"Пахтакор" кеча Туркияга етиб борди ва Картепе шаҳарчасида машғулотларни бошлади.
Кеча Туркияга етиб борган жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказди. Қисқа муддатли танаффусдан сўнг шуғулланишга қайтган жамоа мураббийлар штаби қўл остида аста-секин юкламаларни кўпайтириб боради.
Назорат учрашувлари 23 июнь куни Камерун клубига қарши, 26 июнда Уммон миллий терма жамоаси ва 29 июнь куни Эрон клубларидан бирига қарши бўлиб ўтади.