Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Туркия йиғинига йўл олди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" ёзги танаффус даврида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетишди.

20-30 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳарчасида "Пахтакор" хориж йиғини ўтказади. Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар
Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев, Азиз Исоқов.

Ҳимоячилар
Владимир Козак, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Камолиддин Тожиев, Алишер Салимов.

Ярим ҳимоячилар
Дилшод Раҳматуллаев, Тиаго Безерра, Жамшид Искандеров, Азим Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Достон Иброҳимов, Баҳром Абдураҳимов, Жаҳонгир Аҳмадов.

Ҳужумчилар
Исмоил Гонсалвеш, Жасур Ҳакимов, Шоҳрух Маҳмудҳожиев, Драган Черан.

Туркия йиғинида учта назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган.