15-турда "Пахтакор" "Нефтчи" билан учрашувда дуранг ўйнади.
Учрашув мобайнида катта ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" жуда кўп қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Биринчи бўлимнинг ўзида Гонсалвеш уч вазиятда гол ура олмаган бўлса, Искандеров, Шораҳмедов ва Безерранинг уринишларидан сўнг мезбонлар посбони тўпни қайтарди. Абдураҳимов эса тўсинни нишонга олди.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг бориши ўзгармади. Жамоамиз бирин-кетин хавфли вазиятлар яратди, аммо якуний зарба аниқ бўлмади. Безерра бу сафар устунни пойлади. 88-дақиқада захирадан туширилган Бердиев "Нефтчи"ни олдинга олиб чиқди. Бунга Безерра қўшиб берилган дақиқаларда жавоб қайтарди. У ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани аниқ нишонга олди. Шундай қилиб, "Пахтакор" ёзги танаффусга дурангдан кейин пешқадам сифатида чиқиб кетди.
"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
12 июнь. "Истиқлол" стадиони. 3815 томошабин.
Ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент).
"Нефтчи": Абдулжалилов, Шойқулов (Агалиев, 83), Пўлатов, Юсупов, Исмоилов (Бердиев, 80), Ўлмасалиев (Махситалиев, 74), Исроилов, Абдулҳоқов, Саматов, Неъматов, Ҳожиматов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев (Козак, 46), Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Раҳматуллаев, Искандеров (Яхшибоев, 80), Машарипов, Абдураҳимов (Иброҳимов, 67), Безерра, Гонсалвеш.
Голлар: Бердиев, 88 - 1:0. Безерра, 90+4 - 1:1.
Огоҳлантириш: Гонсалвеш, 87.