Клуб янгиликлари

Фарғонада Коваленко ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

"Нефтчи" билан 15-турда ўтказиладиган учрашувни Валентин Коваленко бошқариб боради.

Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади. Охирги марта Коваленко жамоамиз иштирокидаги беллашувни ўтган йили Навоийда "Қизилқум"га қарши бошқарган.

"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 12 июнь, сешанба куни "Истиқлол" стадионида 19:03да бошланади.

“НЕФТЧИ” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов, Даулетбой Жалимов.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.