Клуб янгиликлари

Академиямиз "Олтин Куз"-2016даги иштирокини бошлади

Клуб янгиликлари
Фестивалда жамоамиздан иккита жамоа қатнашаяпти. Рустам Қурбонбоев бошқарувидаги "Пахтакор"-1 жамоаси БЎСМ-16 устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи жамоа эса "Челано"га 3:1 ҳисоби билан имкониятни бой берди. Мусобақанинг биринчи турига жамоамиз аъзолари ҳам ташриф буюрдилар. Аднан Орахвац, Камолиддин Тожиев ва Акбар Исматуллаев учрашувнинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.