"Пахтакор" Суперлигадаги танаффус даврида "Металлург"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.
"Жар" стадионида ўтган учрашувда жамоамиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Терма жамоаларга жалб этилгани сабабли Симич, Суюнов, Аъзамов, Машарипов ва Яхшибоев айни пайтда машғулотларда иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Безерра ва Тожиев кичик жароҳатлари сабабли ўйинни ўтказиб юборишди. "Пахтакор"нинг устунлиги сезилиб турган учрашувда ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол Искандеров ҳисобига ёзилди. У биринчи бўлим охирларида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0 (1:0)
"Пахтакор": Лобанов, Сайфиев, Козак, Кримец, Шораҳмедов (Андреев, 81), Раҳматуллаев (Алижонов, 71), Аҳмедов (Аҳмадов, 77), Искандеров, Иброҳимов, Абдураҳимов (Ҳакимов, 74), Гонсалвеш.
"Металлург": Рибкин, Ҳусинов, Файзиев, Исматуллаев (Сатторов, 46), Эрматов (Давлатжонов, 77), Шайманов (Юсупов, 77), Тўраев, Исаев (Ҳошимов, 69), Исоқжонов (Нуруллаев, 61), Ҳасанов, Пуришкин (Абдуллаев, 59).
Гол: Искандеров, 36 - 1:0.