Пайшанба куни "Пахтакор" асосий жамоаси меҳмони футбол академияси тарбияланувчилари бўлишди.
2007 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари асосий таркиб машғулотлари якунига етгач, уларга қарши кичрайтирилган майдонда футбол ўйнаш имкониятига эга бўлишди. Катталардан 2 нафари академия болаларининг 4 нафари билан ўзига хос ўйинда тўқнаш келди. Бунда асосий таркибнинг ҳар бир аъзоси тарбияланувчиларга қарши майдонда ҳаракат қилди. Машғулот якунида мураббийлар штаби аъзолари ҳам болалар билан футбол ўйнашди.
Бундай машғулот ва ўйинлар клуб академияси тарбияланувчиларига "Пахтакор"нинг асосий таркиб футболчилари билан танишишдан ташқари клуб ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, унинг анъаналарини ҳис қилиш ва ҳурмат қилишни шакллантиришда катта аҳамият касб этади.