Австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитс билан клуб ўртасида тузилган шартнома икки томон келишуви асосида бекор қилинди.
Ўтган йилнинг ёзида Гриффитс билан 2018 йил охиригача шартнома тузилганди. Клуб в футболчи ушбу шартномани муддатидан илгари якунлашга келишиб олишди. Шу тариқа 1 июндан бошлаб Гриффитс "Пахтакор" футболчиси саналмайди.
Биз Ростин Гриффитсга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келгусида омад ёр бўлишини тилаймиз!