Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Пахтакор" ишончли ғалабага эришди.
"Ифтихор"га қарши беллашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Шерлар" биринчи бўлимни хотиржамроқ ўтказишди. Рақиб яхши ҳимоялангани боис ҳисоб 34-дақиқага келиб очилди. Аҳмедовнинг жарима майдонига оширган тўпини Ҳакимов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Танаффусга қадар ушбу гол ягона бўлиб қолди.
Иккинчи бўлим бошида ҳужумкорликни оширган "Пахтакор" 6 дақиқа ичида 3 бор тўп киритди. Яхшибоев дастлаб жарима майдони ташқарисидан, кейин эса қанотдан Андреев оширган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, дублини нишонлади. 54-дақиқада Абдураҳимов рақиб футболчисини алдаб ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. 73-дақиқада Ҳакимов дублга эришди. Бу сафар унга тўпни Андреев етказиб берганди. 83-дақиқада эса Иброҳимов ўйинга якуний нуқтани қўйди. "Пахтакор" 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан чорак финалга йўл олди.
"ИФТИХОР" - "ПАХТАКОР" - 0:6 (0:1)
28 май. "Пахтакор" стадиони. 423 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Ғ.Жўраев.
"Ифтихор": Муҳаммадов, Маъмуров (Мухторалиев, 78), Муҳиддинов, Холматов (Шарифов, 69), Худойбердиев (Абдулнабиев, 75), Матмусаев, Юсупов, Охунов, Ўринбоев (Тилаволдиев, 37), Йўлдошев, Алибоев.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Аъзамов (Козак, 53), Кримец, Алижонов, Аҳмедов (Сайфиев, 79), Искандеров, Иброҳимов, Яхшибоев (Машарипов, 89), Абдураҳимов (Раҳматуллаев, 58), Ҳакимов (Гонсалвеш, 74).
Голлар: Ҳакимов, 34 - 0:1. Яхшибоев, 48 - 0:2. Яхшибоев, 50 - 0:3. Абдураҳимов, 54 - 0:4. Ҳакимов, 73 - 0:5. Иброҳимов, 83 - 0:6.