Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.
"Ифтихор" билан Олтиариқда ўтиши белгиланган беллашув Про-лига жамоасининг янги стадиони ҳали тўлиқ тайёр бўлмагани сабабли Тошкентга кўчирилди. "Ифтихор" футбол клуби бу масала юзасидан "Пахтакор" футбол клубига расмий мурожаат билан чиқди. "Пахтакор" эса бунга ижобий жавоб билдирди. Шу тариқа энди "Ифтихор" мезбон қиладиган учрашув 28 май куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:01да бошланиши белгиланган.