Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган болалар "Пахтакор" футбол клуби томонидан тақдирланди.
"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувининг танаффус пайтида яқиндагина Россияда ўтказилган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Клубимиз афсонаси Биродар Абдураимов ва спорт директори Жаъфар Ирисметов чемпионларга "Пахтакор" совғаларини тақдим этишди.
Шунингдек, ўйин давомида стадионга келган мухлисларга ифторлик учун озиқ-овқатлар тарқатилди ва стадионда намоз ўқиб олишлари учун шароитлар яратилди.