Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди.
Биринчи бўлимда ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Козак ва Гонсалвешнинг зарбаларини Зуҳуров қайтарган бўлса, 6-дақиқада Абдураҳимов оширган тўпни Безерра боши билан дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг ўзида орадаги фарқни ошириш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ Машарипов, Гонсалвеш ва Козакка озгина аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада етарлича вазиятлар вудужга келди. Суюнов икки бор жамоамизни қийин ҳолатда ажойиб ҳаракати билан голдан сақлаб қолди. Ўз навбатида Машарипов ва Гонсалвешнинг аниқ зарбаларини Зуҳуров қайтариб юборди. Дербида кичик ҳисобда ғалабага эришган "Пахтакор" энг яқин таъқибчиси "Бунёдкор"дан тўрт очкога ўзиб кетди.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 1:0 (1:0)
25 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 23456 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, С.Шоюсупов, О.Абдувосилов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Аҳмедов, 87), Козак, Машарипов, Абдураҳимов (Искандеров, 90), Безерра, Гонсалвеш (Яхшибоев, 81).
"Бунёдкор": Зуҳуров, Комилов, Ғофуров, Ашурматов, Сулаймонов, Иброҳимов, Ғиёсов, Қосимов (Умиров, 67), Тошматов (Қодирқулов, 85), Собирхўжаев, Раевац (Нурматов, 67).
Гол: Безерра, 6 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ғофуров, 35. Комилов, 38. Иброҳимов, 42.