Клуб янгиликлари

Ёшларимиз йирик ҳисобда ютқазишди

Клуб янгиликлари
Учрашувда ҳужумларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилган "Бунёдкор" ёшлари йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Биринчи бўлимнинг ўзида меҳмонлар 4 гол уришга эришишди. Икромовнинг дубли, Иззатов ва Абдусаломов тезкорлик билан уюштирган ҳужумларни самарали якунига етказишди.

Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга уринган ёшларимизда имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди. Маҳмудҳожиев ва Абдураҳмоновнинг голлари ҳисобнинг кичикроқ кўриниш олишини таъминлади холос.

"Пахтакор" - "Бунёдкор" - 2:5 (0:4)
"Пахтакор": Вагин (Ҳамроев, 46), Ш.Жўраев (Мухторов, 61), Салимов, Иброҳимов (Р.Жўраев, 67), Саидазимов (Иминов, 46), Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Асқаров, Аҳмадов, И.Йўлдошев (Эркинов, 67), Абдураҳмонов.
"Бунёдкор": Адҳамов, Иззатов, Усмонов, Абдусаломов, Мўйдинов, Р.Йўлдошев, Абдуллаев, Исмоилов, Нажафалиев, Икромов, Бекбоев.
Захира: Умурзоқов, И.Каримов, Холдоров, Жумақулов, Ҳамидов, Ҳ.Каримов, Жалолиддинов.
Голлар: Маҳмудҳожиев 57, Абдураҳмонов 69 - Икромов 7, 44, Иззатов 28, 59, Абдусаломов 41.
Огоҳлантиришлар: И.Йўлдошев, 32. Аҳмадов, 36. Маҳмудҳожиев, 45+2. Абдусаломов, 45+2.
Четлатиш: Аҳмадов, 83.