Суперлиганинг 13-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.
Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 23 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 6 беллашувда зафар қучишган, 8 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. Ўз майдонимизда 4 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида дастлабки икки поғонани банд этиб туришибди. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.
"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги 24-тўқнашув 25 май, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:59да бошланади.