"Шерлар" 18 майдан "Бунёдкор" билан 13-турда ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўришни бошлашди.
"Жар" стадионида кечган машғулотларда кечадан бошлаб миллий ва ёшлар терма жамоаси таркибидан қайтган футболчилар қўшилишди. Камолиддин Тожиев кичик жароҳати сабабли умумий машғулотларда қатнашмаяпти. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда шуғулланишди.