Клуб янгиликлари

Улуғбек Мухамедовни туғилган куни билан табриклаймиз!

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футбол клубининг бош сармоядори ҳисобланган "SFI Managеment Group" компанияси бош директори Улуғбек Мухамедов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"SFI Management Group" компанияси "Пахтакор" футбол клуби бош сармоядорига айлангач, клуб ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар кузатилди. Клуб, жамоа ва футбол академиясининг машғулот ўтказиши, яхши тайёргарликка эга бўлиши учун муносиб шароитлар яратиб берилди. Улуғбек Яркинович бошқарувидаги компаниянинг тўғри бошқаруви остида асосий жамоа яна Чемпионлар Лигасида иштирок этди.

Аёллар ва футзал жамоалари юқори лигада иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритишди.

Клубни янги даражага олиб чиқиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Бунда Улуғбек Яркинович бошқарувидаги компаниянинг ҳиссаси сезиларли ва улкан ҳажмда бўлди.

Туғилган куни муносабати билан Улуғбек Яркиновични "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари  номидан табриклаймиз. Унга ҳаёти ва фаолиятида саломатлик, муваффақият, омад ва бахт тилаб қоламиз. 

Туғилган кун муборак бўлсин!