Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби жаҳон чемпионларини табриклайди

Клуб янгиликлари

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида Москвада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан ўзбекистонлик футболчиларни табриклаймиз.

Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ўзбекистонлик футболчилар финалда мундиалнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Покистон устидан зафар қучишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш лозимки, бундай мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этди.

"Пахтакор" футбол клуби номидан жаҳон чемпионатида ютуққа эришган йигитларни табриклаймиз.

Жаҳон чемпионатида қаҳрамонлик кўрсатган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабон:
Сергей Исломов

Футболчилар:
Данил Шаплов
Жоҳонгир Очилов
Тоир Эргашбоев
Руслан Котов
Руслан Караханян
Азиз Эсенбаев
Эдгар Шамшилов
Салим Сон

Бош мураббий: Жамшид Асадов.