Суперлиганинг 13-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.
"Бунёдкор"га қарши беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 14 ўйинда ишлаган. Уларнинг 9тасида жамоамиз ғалаба қозонган, икки дуранг ва уч мағлубият кузатилган. Жорий мавсум у "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" билан беллашувларда ҳакамлик қилди.
"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув 25 май, жума куни "Пахтакор" стадионида 18:59да бошланади.
“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР”
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Олим Абдувасилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Наим Қосимов (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.