"Пахтакор"нинг уч нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Эронга жўнаб кетди.
19 май куни Теҳронда Эронга қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоев ва Ҳожиакбар Алижонов терма жамоага жалб этилди.
17-20 май кунлари Тошкентда ўтадиган олимпия терма жамоаси йиғинига Умид Ҳамроев, Ҳожиакбар Жўраев, Иброҳим Йўлдошев, Достон Иброҳимов ва Алишер Салимов таклиф этилди.
"Пахтакор"нинг машғулотлари эртадан "Жар" стадионида давом эттирилади.