Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов 41 ёшни қарши олди.
Умид Аҳмаджонов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланганди.
2018 йилнинг 16 январь куни эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош Ассамблеясида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди.
Умид Аҳмаджонов футбол федерациясига президент этиб сайлангач, мамлакат футболида туб ўзгаришлар, ижобий ислоҳотлар бошланди.
Болалар футболини ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш борасида амалга оширилган чора-тадбирларда унинг ҳиссаси катта бўлди.
Умид Аҳмаджонов бошчилигида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси катта мақсадлар сари олға бормоқда.
"Пахтакор" футбол клуби номидан Умид Муҳаммаджоновичга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, куч-қувват тилаб қоламиз!