"Пахтакор" 12-турда Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратди.
Биринчи бўлимда вазиятларни юзага келтириш борасида жамоаларда тенглик кузатилди. Мезбонлардан Азимовнинг зарбасини Суюнов бартараф этган бўлса, Исроилов тепган тўп тўсинга тегиб қайтди. "Шерлар"дан Гонсалвешнинг икки хавфли уринишида зарба ноаниқ чиқди.
Иккинчи бўлимда ташаббусни қўлга олган "Пахтакор" 73-дақиқада ғалаба голини урди. Жарима майдонида Шамсиддинов тўпни қўли билан ўйнагани сабабли белгиланган пенальтидан Машарипов унумли фойдаланди. Ўйин охиригача Яхшибоев ва Безеррада ҳисобни ошириш учун қулай имкониятлар бўлди, аммо уларнинг зарбаларинидан сўнг тўпни мезбонлар посбони қайтарди.
Кичик ҳисобдаги ғалаба билан "Пахтакор" пешқадамликни давом эттирмоқда.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
15 май. "Сўғдиёна" стадиони. 9511 томошабин.
Ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро).
"Сўғдиёна": Ҳамроев, Қулматов, Исроилов, Каримов (Нурматов, 46), Ҳасанов (Мелиев, 78), Азимов (Маликжонов, 55), Норхонов, Холмуродов, Шамсиддинов, Мелзиддинов, Тўхтасинов.
"Пахтакор": Суюнов, Андреев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Гриффитс, 86), Козак, Машарипов, Абдураҳимов (Яхшибоев, 73), Безерра, Гонсалвеш (Искандеров, 67).
Гол: Машарипов, 73-пен - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Холмуродов, 72. Аҳмедов, 75.