"Пахтакор" бош мураббийи Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши кечадиган беллашувдан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.
- Рақибимиз яхши шаклланган жамоа. Улар уюшқоқ ҳолда ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишади. Стадионда яхши шароитлар яратилган, аммо майдон ҳолати ёмон деб айтишим мумкин. Шунга қарамай, ўз футболимизни намойиш этишга уринамиз.
Бу ерда футболни жуда ёқтиришларини биламан. Ўйлашимча, ишқибозлар стадионга ташриф буюришади. Биз бошқа учрашувларда бўлгани сингари ғалаба қозонишга шайланганмиз.