"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов "Сўғдиёна" билан учрашув арафасида фикрларини билдирди.
- Ҳар бир учрашувнинг аҳамияти катта. Шу сабабли биз барча ўйинга жиддий эътибор берган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.
"Сўғдиёна" охирги беллашувларда анча кучайганини намойиш қилиб, ижобий натижаларни қўлга киритди. Бу жамоа ўз майдонида жиддий қаршилик кўрсатади. Жиззахда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Биз йигитлар билан ҳушёр ҳаракат қилган ҳолда ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Умид қиламанки, ишқибозларимизни муваффақият билан хурсанд қила оламиз.