"Сўғдиёна"га қарши учрашувни ўтказиш учун етиб келган "Шерлар" бугун Жиззахдаги стадионда машғулотда иштирок этишди.
Бир соатга яқин давом этган машғулотда асосий таркибдаги барча футболчилар қатнашишди. Егор Кримец жароҳатидан тикланиш жараёнини эндиликда жамоа билан бирга давом эттирмоқда. Машғулотда эртанги ўйин олдидан енгил юкламали машқлар бажарилишига эътибор қаратилди.