"Шерлар" бугундан "Сўғдиёна" билан 12-турда ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўришни бошлашди.
"Жар" стадионида кечган машғулотда "Насаф"га қарши асосий таркибда туширилган футболчилар тикланиш машқларини бажариш билан кифояланишди. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда шуғулланишди. Сўнгги ўйинни кичик жароҳати сабабли ўтказиб юборган Станислав Андреев ва Достон Иброҳимов машғулотда иштирок этишди.