"Насаф"га қарши ўйин қаҳрамонларидан бирига айланган "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг фикрлари қуйидагича бўлди.
- Бундай ўйинни кўпчилик соғинганди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш қилди. Мухлисларга бу ёқди деб ўйлайман. "Насаф" ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатади. Ишқибозлари кўз ўнгида улар бор кучларини ишга солишади. Бугун кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳладик ва буни уддаладик.
"Пахтакор" мен учун уйдек бўлиб қолган. Шу сабабли қадрдон жамоам сафига қайтдим. Бу ерда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Ёшлигимдан клуб академиясида катта бўлганман. Бу ердаги муҳит жуда таниш ва жамоада ўйнаш ҳам анча қулай.