Қаршидаги учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйиндан аввал бу ерда ёрқин футбол бўлиши ҳақида айтгандим. Яхши майдон, ажойиб муҳит ва тажрибали мураббийга эга рақиб. Биринчи даврани ғалаба билан тугатганимиздан хурсандман. Ўйин тезкор голлар билан бошланди. Бутун учрашувни хотиржам ўтказдик, беллашувни назорат қилдик. Биринчи бўлим охиригача ҳисобни тенглаштирганимиз яхши бўлди. Иккинчи бўлимда кўплар имкониятлар яратдик.
Бундай ҳужумкор ўйинларда жамоалар турлича ҳаракат қилади. Баъзида биз ҳам қарши ҳужумларда ўйнай олишимизни кўрсатдик.
Мавсум узоқ ва ҳар бир ўйинчида имконият бўлади. Сайфиев ҳар икки қанотда ҳаракат қила олади. Уни яхши савиядаги футболчи деб ҳисоблайман ва унинг жамоамда эканидан хурсандман. Искандеров ҳам биз учун қадрли ўйинчи. У бугун захирадан, тушиб уч очко келтирган тўп оширилишини уддалади.