Клуб янгиликлари

Қаршида муҳим ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 11-турда сафарда "Насаф"ни мағлубиятга учратди.

Ҳужумкор тарзда кечган беллашувнинг биринчи бўлимида жамоалар икки мартадан дарвозани ишғол қилишди. Дастлаб Абдураҳимовнинг пасидан сўнг Машарипов тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб олиб, ўз голини урди. "Насаф" бунга тез жавоб қайтарди. Бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Ғайбуллаев мувозанатни тиклади. Гонсалвеш ва Абдураҳимов қулай вазиятларда аниқ зарба бера олмагандан кейин 38-дақиқада қарши ҳужумни Абдухолиқов самарали якунлади. Уч дақиқадан сўнг Безерра томонидан ошириб берилган тўпни Гонсалвеш бирга-бир ҳолатда дарвозага аниқ йўллади - 2:2.

Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиқ жамоамиз тарафида бўлди. Раҳматуллаев, Безерра, Абдураҳимовнинг уринишларини мезбонлар бартараф этишди. 84-дақиқада "Пахтакор" ғалаба келтирган тўпни киритди. Искандеровнинг пасидан сўнг хавфли вазиятга чиқиб борган Машарипов жарима майдони йиқитилди. Пенальтидан Гонсалвеш аниқ фойдаланиб, "Шерлар"нинг муҳим ғалабасини таъминлади - 3:2.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (2:2)
11 май. Қарши. "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Коваленко, А.Рисқуллаев, А.Нажафалиев.
"Насаф": Қувватов, Ғайбуллаев, Ғаниев, Ҳамробеков (Рашидхонов, 77), Абдухолиқов (Кенжабоев, 51), Муҳиддинов (Ҳасанов, 63), Нарзуллаев, Голбан, Раҳматов, Лукич, Черан.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов,  Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев (Искандеров, 81), Машарипов, Абдураҳимов (Яхшибоев, 90+1), Безерра, Гонсалвеш (Гриффитс, 89).
Голлар: Машарипов, 2 - 0:1. Ғайбуллаев, 5 - 1:1. Абдухолиқов, 38 - 2:1. Гонсалвеш, 41 - 2:2. Гонсалвеш, 84-пен - 2:3.
Огоҳлантириш: Нарзуллаев, 84.