Клуб янгиликлари

"Пахтакор" қисқа муддатли таътилга чиқди

Клуб янгиликлари

"Локомотив" устидан эришилган ғалабадан кейин жамоага қисқа муддатли таътил берилди.

7 нафар футболчимиз миллий терма жамоага йиғинига жалб этилди. Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипов терма жамоа ўйинларидан кейин таркибга қўшилишади. Қолган футболчилар эса 3 октябрдан машғулотларга қайтишади.

Навбатдаги учрашувни "Пахтакор" олий лиганинг 25-турида 15 октябрь куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.