"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Насаф" билан учрашув арафасида ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Беллашувга тайёргарликни яхши олиб бордик. Иккала жамоа охирги икки турда ғалаба қозонмади, ютуқни соғинган жамоалар ўйнайди. "Насаф" билан тўқнашувларимиз ҳамиша зўр кечади. Уларни ҳозирги пайтда аҳволи яхши эмас дейишмоқда, лекин "Пахтакор"га қарши жамоалар муаммони эсдан чиқариб ўйнашади. Мухлислари олдида ўзларини кўрсатишга уринишади.
Эҳтимол, "Насаф" жорий мавсум аввалги йилдагидек кучли кўринмаётгандир, аммо бу жамоа сафида иқтидорли ёшлар етарли. Улар яхши савияда футбол ўйнай олишади.
Биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Ютуқ бизга жудаям керак. Мазкур учрашувда жамоамизни дуранг ҳам қониқтирмайди.