Клуб янгиликлари

"Насаф" билан ўйинга ҳозирлик кўриш якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 11-турда "Насаф" билан сафардаги учрашув арафасида охирги машғулотини ўтказди.

Қаршидаги "Марказий" стадионида ўтган машқ жараёнида футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланиб, бўлажак баҳсда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.

"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 11 май куни "Марказий" стадионда соат 18:30да бошланади.