"Пахтакор" ёшлар жамоаси 11-турда "Насаф"ни мағлубиятга учратиб, пешқадамга айланиб олди.
Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган Станислав Кудряшов шогирдлари мезбонлар дарвозасини икки бор ишғол қилишди. Дастлаб Собиржоновнинг зарбасидан кейин дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Тўлқин Эргашев ҳисобни очди. 12-дақиқада Асаднинг ўзи чиройли гол муаллифига айланди. Бир ҳимоячини алдаб ўтган ярим ҳимоячи дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
50-дақиқада Маҳмудҳожиев пенальтидан ҳисобни йириклаштирди. Шундан сўнг хотиржамликка берилган ёшларимиз икки тўп ўтказиб юборишди. "Насаф"дан Темиров ва Мозговой голлар муаллифига айланди. 3:2 ҳисобидаги муваффақият "Пахтакор" ёшларини пешқадам бўлишини таъминлади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (0:2)
10 май. Қарши. 233 томошабин.
Ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент).
“Насаф”: Эргашев, Маннонов (Комилжонов, 53), Х.Саъдуллаев (Зоиров, 46), Бозоров (Қурбонбоев, 61), Темиров (Маматқулов, 70), Насруллаев (Аҳмадов, 50), Иззатиллаев (Жумаев, 18), Мозговой, Шукруллаев, Комилжонов, С.Саъдуллаев.
“Пахтакор”: Вагин, Ш.Жўраев, Салимов, Саидазимов (Г.Аҳмедов, 66), Маҳмудҳожиев (Мухторов, 90+1), Собиржонов (Ҳ.Эркинов, 69), Иминов (Азмиддинов, 90), Асқаров, Т.Эргашев (Р.Жўраев, 59), И.Йўлдошев (Ғанихонов, 83), Абдураҳмонов.
Голлар: Т.Эргашев, 8 - 0:1. Собиржонов, 12 - 0:2. Маҳмудҳожиев, 50-пен - 0:3. Темиров, 55 - 1:3. Мозговой, 74 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Х.Саъдуллаев, 10. Комилжонов, 49. Собиржонов, 64. Асқаров, 73. Р.Жўраев, 77.