"PEPSI Суперлига"нинг 11-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.
Учрашувга тайёргарликни Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоамиз юқори даражада давом эттирмоқда. Дисквалификация ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ.
Олий лигада клублар 42 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 23 беллашувда зафар қучишган. 10 дуранг ва 9 мағлубият кузатилган. "Насаф" дарвозаси 59 марта ишғол қилиниб, 36 тўп ўтказиб юборилган. Қаршидаги учрашувларда 6 ғалаба, 7 дуранг ва 8 мағлубият қайд этилган.
Учрашув 11 май, жума куни 18:30да Қаршидаги "Марказий" стадионда бошланади.