Клуб янгиликлари

"Насаф" - "Пахтакор" ўйинини Равшан Эрматов бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 11-тури учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Суперлига тарихида биринчи бор учрашувда 5 нафар ҳакамдан иборат гуруҳ ишлайди. Икки нафар қўшимча ҳакам дарвозалар ортида жойлашади. Эрматовга қанотларда Расулов ва Саидов, дарвозалар ортида Коваленко ҳамда Рисқуллаев ёрдам беради.

Ҳозирга қадар Эрматов "Пахтакор" иштирокидаги 29 беллашувда ҳакамлик қилган. Уларда жамоамиз 12 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубиятни қайд этган.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: Валентин Кoваленко (Тошкент), Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент).
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи:  Рашид Айтеков (Тошкент).