Клуб янгиликлари

"Пахтакор" уй ўйинида мухлисларга қулайликлар яратилди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор" стадионида ўтказилган учрашувда ишқибозларга клуб томонидан турли совға ва қулайликлар тақдим этилди.

Ўйинга ташриф буюрган мухлисларга сариқ рангли футболкалар совға тариқасида берилди. 

Ижтимоий акцияда иштирок этган ишқибозлардан икки нафари ўйин танаффусида ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти томонидан iPhone 8 смартфонини ютиб олишди.

Суперлига титул ҳомийси “PEPSI” компанияси томонидан бепул салқин ичимликлар тарқатилди.
 
Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар ўрнатилиб, улар вақтни чоғ ўтказиш имкониятига эга бўлишди.